Футболчи ўйин вақтида жамоадоши ҳаётини сақлаб қолди (видео)
Oct. 11, 2018, 7:35 a.m. 9664

Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳимоячиси Себастьян Коатес ўйин вақтида ўз жамоадоши, дарвозабон Ромен Саленнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Воқеа Португалия чемпионатида “Спортинг”нинг “Портимоненсе”га қарши ўйини вақтида юз берган. Учрашувнинг 44-дақиқасида “Спортинг” дарвозасига 2-тўп кирган. Дарвозабон тўпни қайтариш вақтида боши билан дарвоза устунига урилган ва шундан кейин ҳушини йўқотган.

Саленга биринчи ёрдамни айнан Коатес кўрсатган, у жамоадоши тилининг орқага кетиб қолиши олдини олган.

Эътиборлиси, футболчи ўйинда нафақат жамоадоши ҳаётини сақлаб қолгани, балки ўз ҳисобига гол ёзиб қўйгани билан ҳам ажралган. Бироқ шунга қарамай, “Спортинг” рақиб клубга 4:2 ҳисобида ютқазган.