Эриксен «Реал»да Модричнинг ўрнини эгаллаши мумкин
Oct. 11, 2018, 10:28 a.m. 2791

«Реал» «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксенни трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Cadena Cope нашри маълумотига кўра, испан клуби раҳбарияти даниялик футболчини Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, ушбу футболчи мадридликлар жамоасининг трансферлар бозоридаги асосий нишонига айланган.

Жорий мавсумда ушбу 26 ёшли футболчи Лондон клубининг Англия чемпионатидаги 6 ўйинида майдонга тушган.