«Челси» қоидабузар мухлисларини концлагерга жўнатмоқчи
Oct. 11, 2018, 11:57 a.m. 1370

«Челси» клуби антисемитизм билан кураш олиб бориш учун, қоидабузар мухлисларни Освенцимга жўнатиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради The Sun. 

Клуб президенти Брюс Бак гапига кўра, лондонликлар хўжайини Роман Абрамович мухлислар орасида антисемитизмнинг ҳар қандай кўринишига чек қўймоқчи.

Клуб вакиллари қоидабузар мухлисларга ўйинларга киришни тақиқлаш яхши самара бермаяпти, деб ҳисобламоқдалар. Шу туфайли, уларга Польшадаги Освенцим концлагерига экскурсия уюштириш таклиф қилинади.

Ўтган мавсумда «Челси» фанатлари «Тоттенҳэм Ҳотспур»га қарши ўйинда рақибнинг яҳудий миллатига мансуб футболчилари ва раҳбариятига қарата ҳақоратомуз қўшиқларни куйлашган эди. Шундан сўнг, клуб раҳбарияти уларнинг ҳатти-ҳаракатларини қоралади.