«Барселона» Умтитининг «Эль-Классико»гача сафга қайтишидан умидини узди
Oct. 11, 2018, 4:48 p.m. 2815

«Барселона» ҳимоячиси Самюэль Умтитининг жароҳатига оид янги тафсилотлар маълум қилинди.

Diario Sport`нинг аниқлашича, ўйинчининг тиззасидан олган жароҳатидан соғайиш жараёни режадан кечикмоқда. Клубдагилар унинг йил охирига қадар сафга қайта олмаслигидан хавотирга тушиб қолишган.

Қайд этилишича, футболчи чап тиззасининг тоғайларини шикастлаб олган. Шифокорлар даволашнинг икки йўли борлигини айтишмоқда. Радикал чора сифатида операция, консерватив танлов сифатида тоғай тўқималари тикланишига ёрдам бериш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар»нинг 27 сентябрь кунги машғулотлари Умтити учун омадсиз якун топган эди.