«Барселона» раҳбарияти Вальвердедан рози эканини яна бир бор тасдиқлади
Oct. 11, 2018, 6:27 p.m. 2783

«Барселона» раҳбарияти Эрнесто Вальверденинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Бу ҳақда Marca нашрига клуб бош менежери Пеп Сегура маълум қилган.

«Унинг келгусидаги фаолияти ҳақидаги қарор ҳали вақти келганда қабул қилинади. Биз Вальверде борасидаги бу масала юзасидан ҳеч қандай чеклов муддатларини қўймаймиз. Унинг иши бизни қониқтиряпти. Ўртамизда шартнома бор, шундай экан ҳеч қандай ташвишга ўрин йўқ», - деб айтган Сегура.

Эслатиб ўтамиз, октябрь бошида ҳам Каталония раҳбарияти вакили, аниқроғи бош директор Оскар Грау истеъфо ҳақидаги барча гап-сўзларни рад этган эди.

«Биз Вальвердега тўлиқ ишонч билдирамиз. Ишончимиз комил, олдимизга қўйилган барча вазифалар бажарилади» - деган эди Грау.

Қайд этиш жоиз, «кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг 4 туридан буён ғалаба қозона олмай келмоқда.