«Барселона» раҳбари Видални одобсизликда айблади
Oct. 11, 2018, 8:20 p.m. 4649

«Барселона» бош менежери Хосеп Сегура яримҳимоячи Артуро Видални жамоадошларига нисбатан ҳурматсизликда айблади.

Аввалроқ, чилилик футболчи асосий таркибга киритилмаётганидан бир неча марта нолиган эди.

«Видал «Барселона» таркибида ўйнаб, ғалабаларга ўз ҳиссасини қўшмоқчи, бу яхши. Аммо, у мураббий ва жамоадошларини ҳурмат қилмаяпти, ўзини профессионалдек тутмаяпти. Видал ўзининг ноҳақ эканини тушуниб олиши керак. Ишончим комил, у шундай қилади», – деб Сегура сўзларини келтирмоқда Tribalfootball.

Видал «Барселона»га ёзда «Бавария»дан ўтган эди. Футболчи Испания чемпионатининг жорий мавсумида 6та ўйинда майдонга тушган.