Азар ўз келажаги ҳақидаги фикрини айтди
Oct. 11, 2018, 8:09 p.m. 6865

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар қишда «Реал»га ўтмаслигини айтди.

«Қишда «Челси»ни тарк этаманми? Йўқ. Бу ҳақда кўп маротаба айтганман. Январда ҳеч қаерга кетмайман», – деб Азар сўзларини келтирмоқда AS.

Аввалроқ, лондонликлар футболчини 200 миллион евро эвазига «Реал»га қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

27 ёшли футболчининг «Челaси» билан имзолаган шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган.