Қатарда ишлаётган мураббий «Реал»ни бошқариши мумкин
Oct. 11, 2018, 12:50 p.m. 10116

«Реал» клуби собиқ футболчиси Микаэль Лаудрупни бош мураббий этиб тайинлаши мумкин.

54 ёшли мутахассис аввалроқ «Брондбю», «Хетафе», «Спартак», «Мальорка», «Суонси» ва «Ад-Духайл» клубларида ишлаган эди. Айни пайтда у Қатарнинг «Ар-Райян» клубини бошқармоқда. Мураббийлик фаолияти давомида Дания терма жамоасининг собиқ футболчиси 9та совринни қўлга киритган.

Аввалроқ, «Реал»ни бошқаришга «Челси»нинг собиқ устози Антонио Конте ва мадридликларнинг ёшлар жамоаси мураббийи Сантьяго Солари номзод экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.