Алонсо «Челси»даги келажаги масаласи деярли ҳал бўлганини айтди
Oct. 11, 2018, 10:38 a.m. 5270

«Челси»нинг чап қанот ҳимоячиси клуб билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар муваффақиятли ўтаётгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзлари AS нашрида чоп этилган.

«Мен «Челси»да бахтлиман. Ўйлашимча, клуб ҳам менинг ўйинларимдан қониқяпти. Ахир улар менга битимни узайтиришни таклиф этишди.

Музокаралар юқори босқичда турибди. Менимча, ой охирига қадар янги шартномага имзо чекаман. Бу, эҳтимол, бир неча кун ичида ҳам рўй бериб қолиши мумкин», - дея айтиб ўтди Алонсо.

27 ёшли испаниялик футболчи 2 йилдан буён «кўклар» сафида ўйнаб келмоқда. Лондон клуби уни 2016 йил ёзида «Фиорентина»дан 24 миллион фунтга харид қилган эди. Жорий мавсумда Алонсо АПЛнинг 8 ўйинида майдонга тушиб, 1 та ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.

Маркоснинг амалдаги битими 2020 йилга қадар мўлжалланган.