Ўзбекистон U17 терма жамоаси халқаро турнирда Шотландия U18 билан дуранг ўйнади
Oct. 10, 2018, 6:59 p.m. 3827

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U17 терма жамоаси Испанияда Шотландия U18 терма жамоасига қарши учрашув ўтказди. 

32-дақиқада Этан Жеймс ҳисобни очди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтиб, дарвозалар бошқа ишғол қилинмади. Иккинчи бўлимда, ўйиннинг 58-дақиқасида ўзбекистонликларнинг хавфли ҳужумини шотландияликлар қоидани бузган ҳолатда тўхтатишга мажбур бўлишди ва ҳакам пенальти белгилади. Уни аниқ бажарган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U17 кейинги ўйинларни 13 октябрь куни Бельгияга, 15 октябрь куни Францияга қарши ўтказади.

Шотландия U18 – Ўзбекистон U17 - 1:1
Голлар
: Этан Жеймс (32) - Жасур Жалолиддинов (58 пен)
Ўзбекистон U17: Абдувохид Неъматов, Улуғбек Хошимов, Хожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Бехзод Шамсиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов,  Иброхим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов.
Шотландия U18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.