Видео: Месси циркчилар билан ҳамкорлик қиладиган бўлди
Oct. 10, 2018, 3:20 p.m. 6493

Видео: Месси циркчилар билан ҳамкорлик қилади

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Канаданинг Cirque du Soleil компанияси билан ҳамкорлик қиладиган бўлди, деб хабар беради AS.

Cirque du Soleil (французчадан – «қуёш цирки») театр, хореография, акробатика ва цирк санъати элементларини ўзида жамлаган кўнгилочар намойишлари билан танилган бўлиб, те-тез бутун дунё бўйлаб гастроль сафарлари уюштиради. Ушбу компания жамоаси келаси йили аргентиналик футболчининг ҳаётига бағишланган шоу ташкил этадиган бўлган.

Мессига аталган шоу намойишда футболчининг 11 ёшида Аргентинанинг Росарио шаҳридан Каталонияга кўчиб ўтгани, «Барселона»нинг ёшлар жамоасига қабул қилиниши ва илк ўйинидаёқ тўртта гол киритиши кабилар ҳикоя қилинади.

10-рақам эгасининг ўзи ушбу маълумотнинг тасдиғи ўлароқ Инстаграмдаги саҳифасига видео юклади. Видеода Cirque du Soleil логотипи туширилган футболкадаги Месси масхарабознинг бурнини эслатувчи претметни тепиш билан қисқа ҳаракатлар қилганини кўрсатиш мумкин. Футболчи видеога ҳеч қандай изоҳ бермаган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Leo Messi (@leomessi)

Эслатиб ўтамиз, Лео «Барса» таркибида 33 та мусобақада бош совринни қўл киритган