Роналду Миллатлар Лигасига бойкот эълон қилди
Oct. 10, 2018, 1:17 p.m. 13152

Италиялик журналист Танкреди Палмери «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги можаролар билан боғлиқ тафсилотларни ошкор қилди.

Аввалроқ, футболчи зўрлаш жиноятини содир қилганликда айбланган эди. 

Палмери фикрига кўра, Роналду бу муаммолари орқасида «Реал» президенти Флорентино Перес турганига ишончи комил.

Хусусан, 33 ёшли португалиялик УЕФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилмаганлигида айнан Қироллик клуби айбдор деб ҳисобламоқда. Натижада, у УЕФАнинг терма жамоалар учун янги турнири - Миллатлар Лигасига бойкот эълон этиб, унда иштирок этишдан бош тортган.

Португалия терма жамоаси бу мусобақада 1та ўйин ўтказди. Йил охирига қадар яна 3та баҳсда иштирок этиши лозим. Бироқ Роналду бу беллашувларда иштирок этмайди.