Погба ўзидан олдин «Олтин тўп» ютиши керак бўлган тўрт футболчини санаб ўтди
Oct. 10, 2018, 8:27 a.m. 16490

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбадан бу йилги «Олтин тўп» совриндори бўлишга муносиб футболчилар кимлиги ҳақида сўрашди.

«Антуан Гризманн, Килиан Мбаппе ва Рафаэль Варан «Олтин тўп»га мендан кўра кўпроқ лойиқлар. Бу соврин учун бир нафар асосий фаворитни айта олмайман, аммо бу мен санаб ўтган футболчилардан бири бўлишини чин кўнгилдан истайман. Аниқроғи, мен совриндор бўлишини истайдиган ўйинчилар тўрт нафар, Н`Голо Канте ҳам бор.

Шу тўрт футболчи «Олтин тўп» олишидан умидворман, аммо ўзимни уларнинг қаторига қўшмайман», - деб айтган Погбадан иқтибос келтирди Mirror.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Олтин тўп» сўровномасида пешқадам пайдо бўлгани хабар қилинган эди.