«Нефтчи» Фарғона водийси кубогида Қирғизистон клуби билан беллашди
Oct. 10, 2018, 11:16 p.m. 2604

Қирғизистон Республикасининг Боткен шаҳрида илк марта «Фарғона водийси кубоги» ўтказилмоқда.

Мусобақада Тожикистоннинг «Хўжанд», Қирғизистоннинг «Олой» ва Боткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг «Нефтчи» клублари иштирок этмоқда. 

Дастлабки турда «Нефтчи» Боткен вилояти терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 7:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

2-турда фарғоналиклар Ўшнинг «Олой» клуби билан беллашиб, 0:0 ҳисобини қайд қилишди.

Фарғона водийси кубоги, 2-тур
Олой (Қирғизистон) - Нефтчи (Ўзбекистон) - 0:0
«Нефтчи»нинг асосий таркиби: Абдумавлон Абдужалилов, Жалил Кимсанов, Шукурали Пўлатов, Авазбек Маматхўжаев, Шодиёр Хожиматов, Достон Абдураҳмонов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Андрей Сидоров, Бобурбек Юлдашев, Достон Тошматов, Шерзод Ҳакимов
Захирадан майдонга тушганлар: Фаррух Турдалиев, Анвар Бердиев, Жамшид Қобулов, Эламон Каримов, Дониёр Адилов, Илхом Ибрагимов, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Дилёр Ирматов