Миржалол Қосимов олимпиячилар билан ишламайди, футболчилар Равшан Ҳайдаров қўл остида йиғинни бошлайди
Oct. 10, 2018, 5:10 p.m. 5076

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида майдонга тушади. Унга тайёргарлик кўриш мақсадида футболчилар 11 октябрь куни Тошкентда йиғинни бошлайди.

Аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Миржалол Қосимов бош мураббий қилиб тайинланган эди. Аммо “Бунёдкор” клуби бош мураббийи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли олимпиячиларни бошқара олмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда ПФЛ хабар бермоқда.

Айни пайтда ЎФА мутасаддилари хориждан бош мураббий олиб келиш бўйича жиддий иш олиб боришмоқда. Унгача Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Равшан Ҳайдаров катта мураббий сифатида шуғуллантириб туради. 

Бу йиғин давомида терма жамоага номзод бўлган қуйидаги футболчиларни синовдан ўтказилади:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон ("Насаф")
Хамроев Умиджон ("Пахтакор")
Зиёвутдинов Низом (ОКМК)
 
Ҳимоячилар:
Кобилов Ислом ("Бунёдкор")
Алижонов Илҳом ("Насаф")
Ғофуров Ҳусниддин ("Нефтчи")
Аликулов Ҳусниддин ("Машъал")
Насруллаев Шерзод ("Насаф")
Саитов Дилшод ("Насаф")
Сатторов Худойшукур ("Металлург")
Рустамов Ойбек ("Қўқон-1912")
 
Яримҳимоячилар:
Абдуллаев Абдулла ("Бунёдкор")
Мухитдинов Шароф ("Насаф")
Исмоилов Аброрбек ("Нефтчи")
Урунов Остон ("Навбаҳор")
Умиров Даврон ("Бунёдкор")
Нуруллоев Сухроб ("Металлург")
Тўхтасинов Нурилло ("Сўғдиёна")
Қодирқулов Санжар ("Бунёдкор")
Икромов Фаррух ("Бунёдкор")
Рашидхонов Ислом ("Насаф")
 
Ҳужумчилар:
Абдихолиқов Бобир ("Насаф")
Амонов Азизбек ("Локомотив")
Мираҳмадов Миржаҳон ("Бунёдкор")