Лопетеги «Реал»га тайинланмаслиги мумкин эди
Oct. 10, 2018, 11:49 a.m. 6041

«Реал» раҳбарияти ёзда ҳозирги бош мураббий Хулен Лопетегини жамоани тарк этган Зинедин Зиданнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод деб ҳисобламаган.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, мадридликлар Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ёки Юрген Клоппни («Ливерпуль») қўлга киритишга ҳаракат қилишган. Бироқ, бу мутахассислар «Сантьяго Бернабеу»да ишлашдан бош тортганидан сўнг, «Реал» эътиборини Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетегига қаратган.

Аввалроқ, «Реал» қаторасига 4та ўйинда гол уролмаганидан сўнг, Лопетегининг истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.