Кокориннинг укаси университетдан ҳайдалган, армияга бормай академия талабаси бўлган ва 60 марта жаримага тортилган
Oct. 10, 2018, 9:07 a.m. 3643

Акаси Александ Кокорин билан «Первый канал» бошловчиси ва Минпромторг мансабдорини калтаклашда иштирок этгани айтилаётган Кирилл Кокорин шу йилнинг февраль ойида Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети талабалари сафидан четлатилгани маълум бўлди.

«Фонтанка» маълумотига кўра, 1-курс талабаси Кириллнинг ўқишдан ҳайдалишига ўзлаштириш даражасининг қониқарсизлиги ва сохта тиббий маълумотномалар олиб келгани сабаб бўлган.

Шундан сўнг баҳорда 19 ёшли Кокорин армияга жўнаб кетиши керак эди. Аммо 15 августда у Россия Федерацияси президенти қошидаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг Иқтисодиёт факультети талабалари сафига қабул қилинган.  

«Говорит Москва» аниқлаган маълумотга кўра, у йил бошидан буён 60 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва умумий ҳисобда 119,3 минг рубль жарима тўлаган. Жарималарнинг аксарияти белгиланган тезликни оширгани учун қўлланган. Унинг Mercedes-Benz AMG E 63 S автомашинаси 10 миллион рублдан қимматроқ туриши айтилмоқда.