Кокорин ва Мамаев сўроққа келишмаса, полиция уларни қўлга олиш учун боради
Oct. 10, 2018, 4:18 p.m. 2297

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев полиция томонидан қўлга олиниши мумкин.

Mash хабарига кўра, бугун бу футболчиларни тергов бўлимига сўроққа чақиришган. Агар улар сўроққа келишмаса, полиция уларни қўлга олиш учун боради.

Бундан аввалроқ Кокорин ва Мамаев ишини Москва ИИБ бош бошқармаси ўз назоратига олгани хабар қилинганди.

8 октябрь куни Мамаев ва «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳар иккала ҳолат бўйича жиноят иши очилган эди.