Кокорин ва Мамаев федерал қидирувга берилиши мумкин
Oct. 10, 2018, 6:26 p.m. 4159

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев федерал қидирувга берилиши мумкин.

Москва шаҳри ИИБ бошлиғи Юрий Титовнинг айтишича, полиция маҳкамасида футболчиларни сўроқ бериш учун келишларини кутишмоқда, агар улар соат 18:00 (Москва вақти)гача келишмаса, улар федерал қидирувга берилади.

Москва полицияси футболчиларга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 116-моддаси бўйича иш очганди.

8 октябрь куни Мамаев ва Кокорин Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. 

Зўравон футболчиларни жиддий жазо кутмоқда. Икки дўстнинг Москвадаги саргузаштлари тафсилотлари