Кокорин қидирувга берилади, Мамаев сўроққа борди
Oct. 10, 2018, 9:22 p.m. 3213

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин Москва полициясида сўроқ қилиниши учун расман чақирилган эди. Бироқ, футболчи кўрсатма бериш учун маҳкамага бормади, деб хабар беради РИА Новости.

Энди қонунга кўра, футболчи федерал қидирувга берилади ва полиция томонидан ҳибсга олиниб, мажбуран сўроққа олиб келинади. Унинг полиция вакилларининг қонуний талабини бажармаслиги, вазиятни оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳоланиши мумкин.

Кокориндан фарқли равишда, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев полиция маҳкамасига борган ва кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ҳар иккала футболчи Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу иш юзасидан Москва полицияси жиноят иши очган эди.