Кокорин қамоққа олинди
Oct. 10, 2018, 11:25 p.m. 6186

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин Москва полицияси томонидан сўроқ қилинди ва якунда 48 соатга қамоққа олинди. Бу ҳақда Россия ИИБ вакили Ирина Волк хабар берди.

«Кокорин ҳибсга олинди. Яқин орада унга айблов эълон қилинади. Тергов эртага уларни ҳибсда қолдириш ёки уй қамоғига олиш ҳақида судга таклиф киритади», - деди Волк.

Аввалроқ, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ҳам 48 соатга ҳибсга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ҳар иккала футболчи Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу иш юзасидан Москва полицияси 213-модда (Безорилик) бўйича жиноят иши очган эди. Ҳар иккала футболчига 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.