Италия терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқолмаган мураббий ишга қайтди
Oct. 10, 2018, 5:53 p.m. 2538

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббий Жампьеро Вентура «Кьево» клубига бош мураббий қилиб тайинланди.

70 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди.

Аввалроқ, вероналиклар қониқарсиз натижалар туфайли, бош мураббий Лоренцо Д′Анна билан хайрлашган эдилар. 

А Серия 8 туридан сўнг, «Кьево» мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Вентура 2016-2017 йилларда Италия терма жамоасини бошқарган ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритолмаган эди.