«Челси» Азарни «Реал»га бир шарт билан қўйиб юборишга тайёр
Oct. 10, 2018, 10:58 a.m. 20423

«Реал» клуби «Челси» яримҳимоячиси Эден Азар хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, футболчининг ўзи мадридликлар таркибида тўп тепиш орзуси борлигини айтган эди. Инглизлар Азарнинг истагини инобатга олиб, уни «Реал»га қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, бунинг учун Испания гранди 200 миллион евро тўлашига тўғри келади, деб хабар беради Cadena SER.

27 ёшли бельгияликнинг «Челси» билан имзолаган шартномаси 2020 йил ёзигача мўлжалланган.