Бразилиялик ёш иқтидор 35 млн евро эвазига А Серияга келмоқда
Oct. 10, 2018, 2:58 p.m. 5037

Бразилиянинг «Фламенго» клуби ярим ҳимоячиси Лукас Пакета «Милан»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Globe Esporte хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, итальян клуби 21 ёшли хавбек трансфери бўйича рақобатда «ПСЖ»дан устун келган. Музокараларни «россонери» директори Леонардо олиб борган.

Трансфер суммаси 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўйинчи шу ҳафта трансферни расмийлаштириш олдидан тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Пакета 2016 йилдан буён «Фламенго»нинг асосий жамоаси аъзоси саналади. 2018 йил августида у илк марта Бразилия терма жамоасидан чақирув олган, аммо ҳозирча дебют ўйинини ўтказгани йўқ.