Бонуччи: «Милан»га ўтиб, хато қилган эдим»
Oct. 10, 2018, 6:55 p.m. 2933

«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи 2017 йил ёзида «Милан»га ўтиб, 1 йилдан сўнг, орқага қайтган эди.

«Аллегри билан муносабатларимиз тажанг эди, аммо ақлли инсонлар гинани унутиб, бирга меҳнат қилиши лозим. «Ювентус»ни тарк этишимдан 4 ой олдин, нафсониятимга тегадиган воқеалар юз берди ва мен буни енгиб ўтолмадим. 

Ҳозир эса «Ювентус»ни тарк этишим хато бўлганини англаяпман. Чунки, фақат Туринда ўз салоҳиятимни тўлиқ намоён қилишга қодирман.

Президент Аньелли ва агентим туфайли орқага қайтиш бахтига муяссар бўлдим. Бу мен истаётган ягона нарса эди», - деди Бонуччи.