«Барселона» ва «Атлетико»нинг собиқ футболчиси Тошкентда маҳорат дарсларини ўтказади
Oct. 10, 2018, 11:28 a.m. 7893

28 октябрь куни яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумкор яримҳимоячиларидан бири, «Барселона», «Атлетико», «Ливерпуль» ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, ҳозирги кунда Ла Лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга келади ва ўзбекистонлик ёш чарм тўп усталарига маҳорат дарслари ўтиб беради. 

Ла Лига ва ПФЛ ҳамкорлиги доирасида ташкил этилаётган мазкур маҳорат дарслари “Миллий” стадионида бўлиб ўтади. Луис Гарсия ёш футболчиларга ўз тажрибаси билан ўртоқлашади ва кўргазмали ўйинда майдонга тушиб, 2та жамоа сафида бир таймдан тўп тепади.

Луис Гарсия ташрифи доирасида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.