«Барселона» 4 ҳимоячи хизматига қизиқиш билдирмоқда
Oct. 10, 2018, 1:05 p.m. 8475

«Барселона» раҳбарияти ҳимоячи излаш билан фаол шуғулланмоқда, деб хабар беради El Mundo Deportivo.

Каталонияликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш учун 4 нафар футболчи билан қизиқмоқда. Улар - Калиду Кулибали («Наполи»), Матийс де Лигт («Аякс»), Милан Шкриньяр («Интер») ва Дайотчанкуль Упамекано («РБ Лейпциг»).  

Аввалроқ, «Атлетико» ҳимоячиси Филипе Луис ҳам «Барселона» қизиқиш доирасига киритилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, футболчининг Каталония клубига ўтиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.