Арсен Венгер «ПСЖ» таклиф этган лавозимга кўнмай, юқорироқ мансабни сўрамоқда
Oct. 10, 2018, 8:42 a.m. 5865

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «ПСЖ» бошқарувига келиши мумкин, деб хабар тарқатди RMC.

Маълум қилинишича, Париж клуби ушбу мутахассисни спорт директори этиб тайинлашни истамоқда. Француз мутахассиси эса клуб бошқарувидаги ундан-да муҳимроқ позицияга келишни хоҳлаяпти. Аниқроғи, Венгер «ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳелайфининг маслаҳатчиси бўлиш истагида.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер 1996-2018 йиллар мобайнида «Арсенал» бош мураббийи сифатида ишлаб келган. Бундан олдин эса Францияда «Нанси» ва «Монако» жамоаларига устозлик қилган, «Монако» билан Франция чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган.