Арда Турон Туркияда нохуш воқеа иштирокчисига айланди
Oct. 10, 2018, 11:13 p.m. 9266

Трансфер ҳуқуқи «Барселона» тегишли бўлган «Истанбул» клубининг яримҳимоячиси Арда Турон навбатдаги можарога ўралашиб қолди.

Football Espana хабарига кўра, футболчи туркиялик қўшиқчи Беркайни уриб, бурнини синдирган.

Можаро Истанбулнинг тунги клубларидан бирида юз берган. Турон Беркайнинг хотинига гап отган. Шундан сўнг, иккаласи ёқалашиб кетган ва Турон унинг юзига зарба берган.

Кейинчалик, футболчи можаро юз берганини ижтимоий тармоқда тан олган, бироқ матбуот ходимларини воқеани бўрттирганликда айблаган.

Аввалроқ, Арда Турон ўзи ҳақида танқидий мақола ёзган туркиялик журналистни уриб, терма жамоадан бироз муддатга четлатилган эди.