«Ювентус» собиқ футболчисини қайтармоқчи эмас
Oct. 9, 2018, 11:42 a.m. 4357

«Ювентус» клубининг спорт директори Фабио Паратичи «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба хизматига қизиқиш борлигини инкор қилди.

Франциялик футболчининг бош мураббий Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашгач, унинг тез орада жамоани тарк этиб, «Ювентус»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Поль бизга жуда ёқади. Бироқ, ҳеч қачон уни орқага қайтиши ҳақида ўйламаганмиз ва ўйламоқчи ҳам эмасмиз», — деди Паратичи.

Аввалроқ, агент Мино Райола Погбанинг трансферга қўйилмагани ҳақида гапирган эди.