Сентябрь ойининг энг чиройли голига овоз бериш жараёни бошланди
Oct. 9, 2018, 10:44 a.m. 1955

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси сайтида сентябрь ойининг энг чиройли голига овоз бериш жараёни бошланди.

Бу сўровномада Суперлиганинг 12та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Сентябрь ойида Суперлигада 23-24-тур ўйинлари, шунингдек, Ўзбекистон Кубоги 2018 чоракфинал ва яримфинал баҳслари ўтказилди. Бу ўйинларда бир қанча футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлишди.

Сентябрь ойининг энг чиройли голи муаллифи бўлиш учун қуйидаги номзодлар ажратиб олинди:

- Дилшод Рахматуллаев (“Пахтакор” яримҳимоячиси, “Қўқон-1912” дарвозасига урган голи);
- Музаффар Музаффаров (ОКМК яримҳимоячиси, “Бунёдкор” дарвозасига урган голи);
- Ислом Рашидхонов (“Насаф” яримҳимоячиси, “Нефтчи” дарвозасга урган голи);
- Тиаго Безерра (“Пахтакор” яримҳимоячиси, “Локомотив” дарвозасига урган голи);
- Мурод Тошматов (“Бунёдкор” яримҳимоячиси, ОКМК дарвозасига урган голи).

Номзодларга ПФЛ расмий сайтидаги сўровнома орқали овоз бериш мумкин.