Руни Моуриньо билан боғлиқ зиддиятли вазиятда «МЮ» ўйинчиларини айблади
Oct. 9, 2018, 3:59 p.m. 4977

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсизликлари учун футболчилар ҳам масъулиятни елкасига олиш керак, деган фикрда. Унинг фикрларини The Telegraph чоп этди.

«Жамаоада вазият мураккаб. Моуриньони қаттиқ танқид қилишяпти, буни биламан. Аммо ўйинчилар бошларини кўтаришлари керак. Уларнинг ўзлари яхшироқ ўйнашлари зарур. Мураббий кўп нарса қилиши мумкин, аммо жамоавий ўйинни футболчиларнинг ўзлари яратишади. Жозега ҳужум қилиш – энг осон йўл. Баъзи ўйинчилар ўзларига назар солишлари керак.

Ван Галнинг «МЮ»даги вақтларини эслайман. Луини кўп танқид қилишарди, аммо мен ўйинчиларга биз ўзимиз яхшироқ тўп суришимиз кераклигини уқтирганман. Шахсан ўзим ван Гал ўйинимизни тактик жиҳатдан жуда яхши ташкил этган, лекин биз майдонда ҳеч нарсани қойиллатмаганмиз, деб ҳисоблайман», - дея муносабат билдирган Руни.