«Реал» вазиятни ўнглаш учун 200 миллион евро сарфламоқчи
Oct. 9, 2018, 11:32 p.m. 9856

«Реал» клуби «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн хизматига қизиқиш билдирмоқда.

El Confidencial хабарига кўра, Қироллик клуби 25 ёшли футболчининг трансфери учун 200 миллион евро беришга тайёр. Президент Флорентино Перес Кейннинг жамоани инқироздан олиб чиқишига ва «Ювентус»га ўтиб кетган Криштиану Роналду ўрнини муносиб эгаллашига ишонмоқда.

Жорий мавсумда, Кейн «Тоттенҳэм» таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.