«ПСЖ» янги рекорд ўрнатди
Oct. 9, 2018, 10:23 a.m. 4726

«Пари Сен-Жермен» клуби Франция чемпионати стартида қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.

2018/19 мавсумида жамоа қаторасига 9та ўйинда зафар қучиб, «Кан» (3:0), «Генгам» (3:1), «Анже» (3:1), «Ним» (4:2), «Сент-Этьенн» (4:0), «Ренн» (3:1), «Реймс» (4:1), «Ницца» (3:0) ва «Лион» (5:0) клубларини енгди.

9 турдан сўнг Томас Тухель шогирдлари Франция чемпионатида яқин таъқибчисини 8 очко ортда қолдирган ҳолда, пешқадам бўлиб турибди.