ПФЛ янги регламент ишлаб чиқиш учун Ла Лига билан ҳамкорлик қилади
Oct. 9, 2018, 6:19 p.m. 1869

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Унинг доирасида, испаниялик мутахассислар келаси мавсум учун Мусобақалар регламентини ишлаб чиқишда ўз тажриба ва тавсиялари билан ёрдам беришади.

Профессионал футбол лигаси Мусобақалар регламентига жорий мавсумдан керакли хулосалар қилган ҳолда, бир қанча янгиликларни киритади. Бунда Ла лига мутахассислари ҳам ўз таклифларини беришади. 

Таъкидлаш жоизки, келаси мавсумдан Мусобақалар Регламенти ўзбек тилида ҳам тузилади, деб хабар беради ПФЛ сайти.