«Олтин тўп» сўровномасида пешқадам пайдо бўлди
Oct. 9, 2018, 8:31 p.m. 26714

France Football журнали ўз сайтида «Олтин тўп»ни ким олиши ҳақидаги сўровномани эълон қилган эди.

370 мингдан ортиқ ўқувчи овоз берганидан сўнг, сўровномада «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ пешқадам бўлиб олди. У 42% овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Иккинчи ўринни 38% овоз билан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, учинчи ўринни атиги 7% овоз тўплаган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаб турибди.

ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Лука Модрич, шунингдек, «ПСЖ» ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе 2% овоз тўплашган холос.

Сўровнома давом этмоқда.