Моуриньо раҳбариятдан қишда ҳимоячи олиб беришни сўрамоқда, икки номзод ҳам тайин
Oct. 9, 2018, 12:32 p.m. 8033

«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер вақтида ҳимоя чизиғини ёш ўйинчилар ҳисобига кучайтиришни режа қилмоқда.

ESPN маълумотида айтилишича, бош мураббий Жозе Моуриньо айни масалада раҳбариятга илтимос билан чиққан. «МЮ» вакиллари номзод сифатида ҳозир А Серияда тўп сураётган икки футболчини кўриб чиқишмоқда. Улар - «Интер» аъзоси Милан Шкриньяр ва «Милан» вакили Алессио Романьоли.

Манчестер клуби «нерадзурри» билан музокараларда муаммога дуч келиши аниқ. Боиси «Интер» Шкриньяр учун 85 миллион евро сўраши тахмин қилинган. Ушбу ҳимоячига «Барселона»дан ҳам қизиқишлар борлиги айтиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда «МЮ» «Бавария»дан Жером Боатенг, «Атлетико»дан Диего Годин ва «Тоттенҳэм»дан Тоби Алдервейрелд трансферларини амалга оширишга уринган, аммо музокаралар муваффақиятсиз якун топган эди.