Моуриньо қолса, 6 футболчи «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади
Oct. 9, 2018, 10:30 p.m. 13610

«Манчестер Юнайтед»нинг бир қанча футболчиси Жозе Моуриньо туфайли клубни тарк этиши мумкин. 

Агар португалиялик бош мураббий сифатида қолса, улар «МЮ»дан бошқа клубга ўтиб кетмоқчилар, деб хабар беради Daily Mail.

Улар - Давид Де Хеа, Люк Шоу, Эрик Байи, Антонио Валенсия, Поль Погба ва Антони Марсиал.

Аввалроқ, Моуриньо билан «Юнайтед»нинг бир қанча футболчилари, хусусан Погба ва Марсиал ўртасида зиддият келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.