«Монако» Жардим билан хайрлашади
Oct. 9, 2018, 6:53 p.m. 2314

«Монако» клуби раҳбарияти бош мураббий Леонардо Жардимни истеъфога чиқаради. Бу ҳақда журналист Ромен Молина хабар беради.

«Жардим тез орада «Монако»ни тарк этади. Янги бош мураббийни излаш ишлари бошлаб юборилган», – деб ёзди Молина твиттерда.

«Монако» мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлади. Жамоа 10та ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяпти. Князлик клуби Франция чемпионати 1-туридан ўрин олган «Нант»га (3:1) қарши 11 август куни ўтказилган баҳсда ғалаба қозонган холос. Айни пайтда клуб 6 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.