Кокорин ва Мамаев бутун умрга футболдан четлатилиши мумкин
Oct. 9, 2018, 8:19 p.m. 5448

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев бутун умрга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқидаги манбага асосланган ҳолда «Говорит Москва» радиостанцияси хабар тарқатмоқда.

Хабар қилинишича, Россия футбол иттифоқининг этика бўйича регламентида шундай банд мавжуд. Ҳужжатнинг 34-моддаси «Жисмоний шахслар учун жазо» деб номланган бўлиб, унда қуйидагича жазо турлари белгиланган: огоҳлантирув, жарима, ютуқлардан маҳрум қилиш, маълум вақтга четлаштириш, умрбод четлаштириш, футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатиш.

8 октябрь куни Павел Мамаев ва Александр Кокорин Москвада аввал ҳайдовчини калтаклашди, кейин қаҳвахоналардан бирида катта жанжал уюштиришди.

Зўравон футболчиларни жиддий жазо кутмоқда. Икки дўстнинг Москвадаги саргузаштлари тафсилотлари