Италияда иккита клуб бош мураббийини истеъфога чиқарди
Oct. 9, 2018, 8:06 p.m. 2601

Италиянинг «Женоа» ва «Кьево» клублари бош мураббийини истеъфога чиқариб юборишди.

«Женоа» Давиде Баллардини билан хайрлашди ва унинг ўрнига 43 ёшли хорватиялик мутахассис Иван Юрични тайинланди. У аввал ҳам «грифонлар»ни бошқарган эди. Қизиғи шундаки, «Женоа» А Серияда сўнгги 5та ўйиндан 3тасида ғалаба қозонди. Бироқ, охирги турда ўз майдонида «Парма»га (1:3) ютқазиб қўйди. Бу эса клуб раҳбариятини дарғазаб қилди.

Мусобақада сўнгги ўринда бораётган «Кьево» бош мураббий Лоренцо Д'Анна билан хайрлашди. Клуб 8та ўйинда бирор марта ғалаба қозонолмади. Ҳозирча, Д'Анна ўрнини ким эгаллаши маълум эмас.