Қирғизистонда «Фарғона водийси кубоги» старт олди - унда «Нефтчи» иштирок этмоқда
Oct. 9, 2018, 9:01 p.m. 1631

9 октябрь куни Қирғизистон Республикасининг Боткен шаҳрида илк марта «Фарғона водийси кубоги» старт олди.

Мусобақада Тожикистоннинг «Хўжанд», Қирғизистоннинг «Олой» ва Боткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг «Нефтчи» клублари иштирок этмоқда. 

Дастлабки турда «Нефтчи» Боткен вилояти терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фарғона водийси кубоги
9 октябрь, Боткен
Боткен вилояти (Қирғизистон) – Нефтчи (Фарғона) – 1:7
Голлар: Раззоқов (46) – Бобур Юлдашев (28, 39), Андрей Сидоров (30), Абдураҳмон Абдулхақов (33), Ислом Тошпўлатов (71), Достон Абдурахмонов (83), Жамшид Қобулов (89).