FA Моуриньо устидан иш очди
Oct. 9, 2018, 11:04 a.m. 6332

Англия футбол уюшмаси (FA) «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньога нисбатан интизомий иш очди.

Мутахассис АПЛ доирасидаги «Ньюкасл»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг, телекамерага қарата португал тилида нималарнидир бақирган эди.

Ўйинда 0:2 ҳисобида орқада бораётган «Манчестер Юнайтед» зўр камбэкни амалга ошириб, якунда 3:2 ҳисобидаги ғалабани илиб кетганди. 

FA Моуриньонинг нима деганини аниқлаш учун видеоёзувни ўрганиб чиқишга қарор қилди, чунки бу гаплар ҳақоратга ўхшагани айтилган эди.