Буффон фаолиятидаги энг ёрқин ўйинларни айтиб берди
Oct. 9, 2018, 9:32 p.m. 4748

«Пари Сен-Жермен» дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятидаги энг эсда қоларли ўйинлари ҳақида маълумот берди.

«Бундай ўйинлар кўп бўлган. Айниқса, «Ливерпуль»га қарши Энфилдда ёки «Рейнжерс»га қарши Глазгода ёки «Фенербахче»га қарши Истанбулда ўтган баҳслардаги ҳаяжон туфайли баъзи муамоларга дуч келганман. 

«Парма» таркибида «Милан»га қарши дебют ўйинимни ҳеч қачон унутмайман. Бундан ташқари, УЕФА Кубоги, Италия Кубоги ва мамлакат Суперкубогидаги ғалабаларни эсдан чиқармайман.

«Ювентус» таркибидаги «Реал»га қарши Чемпионлар Лигаси чоракфиналида ютқазганимизга қарамай, бу ўйин мен учун ҳақиқий орзу бўлган, ҳиссиётларга жуда бой ўтган.

Энг яхши ўйин? Агар фақат биттасини танлайдиган бўлсам, жаҳон чемпионати финалини айтган бўлардим», — деб Буффон сўзларини келтирмоқда  Football Italia.