«Бавария» бош мураббийлигига уч нафар француз мутахассиси номзод
Oct. 9, 2018, 12:47 p.m. 5153

«Бавария» клуби бош мураббийи Нико Ковач яқин орада истеъфога чиқарилиши мумкин. 

Жамоа мавсумнинг илк қисмини қониқарсиз бошлади. Мюнхенликлар Бундеслига 7 туридан сўнг, 13 очко билан 6-ўринда боришмоқда. Бундан ташқари, барча мусобақаларда қаторасига 4та ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяпти.

Bild хабарига кўра, «Бавария» мураббийни ишдан бўшатса, унинг ўрнини франциялик мутахассислар Лоран Блан, Зинедин Зидан ёки Арсен Венгердан бири эгаллаши мумкин.