Роналдунинг навбатдаги голи ва Анчелоттининг кутилмаган иқрори - Италияда 8-тур воқеалари
Oct. 8, 2018, 7:16 p.m. 15658

Италия чемпионатида 8-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга молик бўлган бир қанча воқеалар юз берди.

«Ювентус»нинг ишончли ғалабаси ва Роналдунинг голи 

«Ювентус» сафарда «Удинезе» билан беллашди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. 33-дақиқада Бентанкур ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтгач Роналду ҳисобдаги фарқни оширди. Шундан кейин туринликлар ўйин охирига қадар ташаббусни бой бермадилар. 

Натижада, «Ювентус» қаторасига 8-ғалабани қўлга киритиб, 100% натижа билан пешқадамликни сақлаб қолди. Бу Италия футболи тарихида 6-марта юз берди. Бундан олдин «Ювентус» 1930/31, 1985/86 ва 2005/06, шунингдек «Рома» 2013/14 ва «Наполи» 2017/18 мавсумида шундай натижани кўрсатган эди.

Криштиану Роналду голлари сонини 4тага етказиб, тўпурарлар баҳсида юқорига кўтарилиб олди. Ўйиндан кейин, туринликлар устози Массимилиано Аллегри португалиялик ҳужумчига юқори баҳо берди.

«Биз уч ойдан бери бирга ишлаяпмиз ва бу вақт мобайнида у ўзини жуда яхши намоён қилмоқда. 15 йиллик фаолияти давомида у майдонда ва унинг ташқарисида катта профессионал эканини намойиш қилган», - деб Аллегри сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Удинезе – Ювентус 0:2
6 октябрь, «Фриули» стадиони
Голлар: 0:1 – 33 Бентанкур, 0:2 – 37 Роналду. 
Удинезе – Скуффет, Ларсен, Трост-Эконг, Нюйтинк, Самир, Бехрами (Пуссетто, 62), Барак (Теодорчик, 75), Фофана, Мандрагора, де Пауль, Лазанья (Фелипе Визеу, 86).
Ювентус – Шченсни, Жоау Канселу, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бентанкур, Пьянич (Бардзальи, 89), Матюиди (Жан, 46), Дибала (Бернардески, 66), Манжукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: де Пауль (50), Самир (79), Лазанья (82), Манжукич (90).

«Наполи»нинг ғалабаси ва Анчелоттининг кутилмаган иқрори

«Наполи» ўз майдонида «Сассуоло» билан беллашиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. Голлар Унас ва Инсинье ҳисобига ёзилди. Карло Анчелотти шогирдлари бу ғалабадан сўнг, 18 очко жамғариб, «Ювентус»нинг энг яқин таъқибчиси бўлиб туришибди. 

Ўйиндан сўнг, «Наполи» устози Карло Анчелотти ғалаба ҳақидаги фикрларини айтди.

«Жамоада ҳақиқий профессионаллар йиғилган, шу туфайли, таркибда ротация қилишдан қўрқмасак ҳам бўлаверади. Биз кучли рақибга қарши яхши ўйинни ўтказдик. Ҳозирги мақсадимиз - «Ювентус»ни қувиб етиш эмас, балки ўйинимиз сифатини яхшилаш», - деб Анчелотти сўзларини келтирмоқда Football Italia. 

Наполи – Сассуоло 2:0
Голлар:
1:0 – 3 Унас, 2:0 – 72 Инсинье. 

«Интер» 3-ўринга чиқиб олди

«Интер» сафарда СПАЛ билан беллашди ва 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. «Кўк-қоралар» ҳужумчиси Мауро Икарди беллашувда 2та гол уришга муваффақ бўлди. Қаторасига 4та ўйинда зафар қучган «Интер» 16 очко жамғариб, 3-ўринга чиқиб олди.

Беллашувдан кейин, «Интер» устози Лучано Спаллетти ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қийин ўйин. СПАЛ зўр прессинг қилди, натижада, роса тер тўкишимизга тўғри келди. Биз узоқ вақт мобайнида яримҳимоя ва ҳужум чизиғи билан алоқани тиклай олмадик. Танаффусдан сўнг, керакли тарзда ўйнадик ва уч очкони қўлга киритдик».

СПАЛ – Интер 1:2
Голлар:
0:1 – 14 Икарди, 1:1 – 72 Палоски, 1:2 – 78 Икарди. 

«Лацио» муҳим ғалабага эришиб, кучли тўртликда қолди

«Лацио» ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун кўплаб вазиятлар бўлди. Аммо дарвозага ягона тўпни киритиш «Лацио»га насиб қилди. 37-дақиқада Иммобиле ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу натижадан сўнг, «Лацио» 15 очко билан 4-ўринда, «Фиорентина» эса 13 очко билан 7-ўринда бормоқда.  

Лацио – Фиорентина 1:0
Гол:
1:0 – 37 Иммобиле. 

А Серия 8-турининг барча натижалари

7 октябрь
Женоа – Парма 1:3
Голлар:
1:0 – 6 Пёнтек, 1:1 – 16 Ригони, 1:2 – 26 Силигарди, 1:3 – 30 Чераволо. 

Лацио – Фиорентина 1:0
Гол:
1:0 – 37 Иммобиле. 

Милан – Кьево 3:1
Голлар:
1:0 – 27 Игуаин, 2:0 – 34 Игуаин, 3:0 – 56 Бонавентура, 3:1 – 63 Пеллиссье. 

Аталанта – Сампдория 0:1
Гол:
0:1 – 76 Тонелли. 

Наполи – Сассуоло 2:0
Голлар:
1:0 – 3 Унас, 2:0 – 72 Инсинье. 

СПАЛ – Интер 1:2
Голлар:
0:1 – 14 Икарди, 1:1 – 72 Палоски, 1:2 – 78 Икарди. 

6 октябрь
Кальяри – Болонья 2:0
Голлар:
1:0 – 22 Жоао Педро, 2:0 – 68 Паволетти. 

Удинезе – Ювентус 0:2
Голлар:
0:1 – 33 Бентанкур, 0:2 – 37 Роналду. 

Эмполи – Рома 0:2
Голлар:
0:1 – 36 Нзонзи, 0:2 – 85 Жеко. 

5 октябрь
Торино – Фрозиноне 3:2 
Голлар: 1:0 – 20 Ринкон, 2:0 – 46 Базелли, 2:1 – 58 Гольданига, 2:2 – 64 Чиано, 3:2 – 71 Беренгер. 

А Серия жадвали

А Серия тўпурарлари
9 - Кшиштоф Пёнтек (Женоа)
6 - Лоренцо Инсинье (Наполи)
5 - Чиро Иммобиле (Лацио), Грегоре Дефрель (Сампдория)
4 - Родриго Де Пауль (Удинезе, 1), Криштиану Роналду (Ювентус), Марио Манжукич (Ювентус), Гонсало Игуаин (Милан)

8-турнинг рамзий терма жамоаси

А Сериянинг 9-тур ўйинлари

20 октябрь
Рома - СПАЛ
Ювентус - Женоа
Удинезе - Наполи

21 октябрь
Фрозиноне - Эмполи
Парма - Лацио
Кьево - Аталанта
Болонья - Торино
Фиорентина - Кальяри
Интер - Милан

22 октябрь
Сампдория - Сассуоло


«Ювентус» янги рекордни ўрнатди

Туриннинг «Ювентус» клуби А Серия 8-турида «Удинезе»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада, жамоа ўз тарихида илк маротаба мавсумнинг дастлабки 10та ўйинини ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди (А Серияда 8та, Чемпионлар Лигасида 2та).

Икарди голлар сони бўйича «Интер»нинг афсонавий ҳужумчисига етиб олди 

«Интер»нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди СПАЛ (2:1) клубига қарши ўйинда 2та гол урди. Натижада, унинг миланликлар таркибидаги голлари сони 103тага етди. Бу кўрсаткич бўйича у клуб тўпурарлари рўйхатида 9-ўринда бораётган Кристиан Вьерига етиб олди. 

Қайд қилиш жоиз, «Интер»нинг энг яхши тўпурари Жузеппе Меацца ҳисобланади - 198та гол.

Берлускони «Монца» клубида ўз қоидаларини ўрнатди

«Милан» клубининг собиқ хўжайини Сильвио Берлускони С Серия вакили «Монца» клубини харид қилганидан сўнг, ўз қоидаларини жорий қилди. 82 ёшли сиёсатчи ва ишбилармон жамоада соқол, татуировка, сирға ва антиқа соч турмаклари бўлмаслигини айтди.

«Бу фақат ёш италиялик футболчилардан иборат жамоа бўлади. Уларда соқол, татуировка, қулоққа тақиладиган сирға ва ғалати соч турмаклари бўлмайди.

Улар майдонда адолат намунасига айланишади, қоидабузарликка йўл қўйишса, рақибдан узр сўрашади. Мен замонавий футболдан фарқ қилувчи жамоани барпо қилмоқчиман», - деб Берлускони сўзларини келтирмоқда Football Italia.