«Токи у ҳаёт экан, биз уни ҳимоя қиламиз»
Oct. 8, 2018, 2:20 p.m. 8801

«Бавария» президенти Ули Ҳёнесс клуб бош мураббий Нико Ковачни истеъфога чиқаришни режалаштирмаётганини маълум қилди.

«Токи Ковач ҳаёт экан, биз уни ҳимоя қиламиз. Биз мутлақо хотиржаммиз», - деб айтган Ҳёнессдан иқтибос келтирди Kicker.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Бундеслигада 7 та турдан сўнг 6-ўринни эгаллаб туришибди. Жамоа кетма-кет 2 та ўйинда мағлубиятга учради, 3 баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Аввалроқ «Бавария»нинг камида беш нафар футболчиси бош мураббийдан норози экани ҳақида хабар тарқалган эди.