Ўсмирлар Олимпиадасидаги илк медаль таэквондода қўлга киритилди
Oct. 8, 2018, 10:16 a.m. 1402

Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бошланди. Мусобақанинг илк кунида медаллар учун кураш олиб борган уч спортчидан бир нафари совриндорлар сафидан жой олди.

Таэквондо бўйича -48кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини қилган Улуғбек Рашидов мусобақа давомида Мўғулистон ва Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди.

Ҳал қилувчи жангда у россиялик Дмитрий Шишкога имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медалга эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кичик олимпиада мусобақаларида 37 нафар атлет спортнинг 16 турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.