А Серия: «Интер» ва «Наполи»да ғалаба. «Нерадзурри» мавсумда илк марта кучли учликка қўшилди
Oct. 8, 2018, 8:06 a.m. 1773

Италия А Сериясида 8-турга якун ясалди. Турнинг сўнгги икки баҳсида «Наполи» ва «Интер» клублари ўз рақибларини мағлуб этиб, ўз ҳисобларига навбатдаги 3 очкони қўшиб қўйишди.

4 та турдан буён «Ювентус»нинг энг яқин таъкибчиси бўлиб қолаётган «Наполи» бу турда «Сассуоло»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Жамоа ўз майдонида кечган ўйинда Унанинг 3-дақиқадаёқ киритган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи тайм ўртасида Инсинье ғалабани мустаҳкамлади.

Ушбу баҳсдан сўнг Феррарада СПАЛ - «Интер» баҳсига старт берилди. Унда меҳмонлар Икардининг дубли эвазига ғалабага эришиб, мавсум стартидан буён илк марта кучли учликка киришга муваффақ бўлди.

Италия чемпионати
8-тур, 7 октябрь
Наполи – Сассуоло 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 3 Уна, 2:0 – 72 Инсинье.
Наполи – Оспина, Малькюи, Альбиоль, Кулибали, Хюсай, Зелиньски, Диавара (Аллан, 56), Рог, Уна (Инсинье, 51), Мертенс, Верди (Кальехон, 69).
Сассуоло – Консильи, Марлон, Маньяни, Феррари, Лирола, Маньянелли, Локателли (Бурабия, 46), Рожерио, Журичич, Боатенг (Эль-Бабакар, 69), Бога (Берарди, 46).
Огоҳлантиришлар: Локателли (38), Диавара (42), Кулибали (82), Консильи (87).
Четлатиш: Рожерио (87).

СПАЛ – Интер 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 14 Икарди, 1:1 – 72 Палоски, 1:2 – 78 Икарди.
СПАЛ – Гомис, Чонек, Джуру, Фелипе, Ладзари, Скьяттарелла, Миссироли (Мончини, 83), Валоти (Бильер, 79), Фарес, Петанья, Антенуччи (Палоски, 66).
Интер – Ханданович, Врсалько, Шкриньяр, Миранда, Асамоа, Весино, Валеро (Мартинес, 77), Кейта Бальде (Политано, 67), Наингголан, Перишич, Икарди(Гальярдини, 82).
Огоҳлантиришлар: Ладзари (31), Валоти (50), Врсалько (52), Миссироли (52), Миранда (80), Скьяттарелла (84),
Бильер (86), Фелипе (86)