Руни кетма-кет иккинчи ўйинда дубль қайд этиб, Шванштайгер жамоасини мағлуб этди
Oct. 8, 2018, 12:58 p.m. 2452

МЛСнинг навбатдаги турида Уэйн Рунининг «Ди Си Юнайтед» жамоаси Бастиан Шванштайгернинг «Чикаго Файр» клуби билан баҳс олиб борди. Учрашувда «Ди Си Юнайтед» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Руни жамоасининг ҳар иккала голига муаллифлик қилди (иккинчиси пенальтидан).

Шу тариқа, Рунининг голли серияси уч ўйинга етди. Уэйн ўтган баҳсда ҳам дублга эришган эди.

Умумий ҳисобда, МЛСнинг 16 ўйинида (14 тасида асосий таркибда) Руни 9 та гол уриб, 7 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг жамоаси шарқий лигада 30 та ўйин ўтказиб, 11 жамоа орасидан 7-ўринни эгаллаб турибди

Қўшимча қилиш жоиз, июнь ойида Руни «Ди Си Юнайтед»га қўшилмасидан олдин жамоа дастлабки 12 ўйинидан фақат 2 тасида ғалаба қозонган эди. Ҳозир эса клуб 30 та ўйинда 55 та гол киритган бўлиб, бу маҳсулдорлик охирги 10 йил ичидаги энг яхшиси ҳисобланади.